• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Демократик сайловларнинг халқаро стандартлари талабалар нигоҳида
02.10.2019
3237
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини расман эълон қилди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан жойларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ туркум тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини расман эълон қилди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан жойларда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ туркум тадбирлар ташкил қилинмоқда. 

Шундай тадбирлардан бири “Демократик сайловлар ва халқаро стандартлар” мавзусида жорий йил 2 октябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бўлиб ўтди. Унда МСК аъзолари, Университет уқитувчилари ва талабалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

593A1359 (2).JPG

Тадбирда такидланганидек, Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди.

593A1392.JPG

Сайлов кодекси билан сайлов округлари ва участкаларини тузиш, сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди. Унга мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 150 та ҳудудий сайлов округи тузилади. Илгари 135 та округ тузилган ва 15 нафар депутат Ўзбекистон экологик ҳаракати учун квоталанган эди. Эндиликда Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилганлиги боис, мазкур партия депутатликка ўз номзодларини умумий сайловларга қўйган ҳолда Қонунчилик палатасидан ўрин эгаллаши мумкин.

Шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади. Унга кўра сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.

Сайловларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар иштирок этиши ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва бурчлари белгиланди. Аввалги қонунчиликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар қатнашиши белгиланмаган.

Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига, шу жумладан муддатидан олдин овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олиши белгиланиб, “сайлов варақаси” тушунчаси чиқариб ташланди.

Тадбирда халқаро кузатувчилар аввалги сайловлардагидан кўра кўпроқ бўлиши, хусусан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вакиллари сайловга тайёргарликдан то овоз беришгача бўлган барча жараёнларни кузатиши айтиб ўтилди.

Сайловларнинг халқаро кузатуви дунёда тан олинган амалиёт. Чунки хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчиларининг иштироки демократик сайловларни очиқ ва ошкора ўтказишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросига (ДИИҲБ) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарликнинг боришини баҳолаш учун таклифнома юборилган эди.

Эҳтиёжларни баҳолаш бўйича миссия (ЭБМ) сайловолди муҳити ва уларга тайёргарлик жараёни, мамлакатимизда эркин ва демократик сайловлар ўтказилишини таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларни ижобий баҳолади. ЕХҲТ Доимий кенгаши томонидан мамлакатимизда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларга тўлақонли кузатув миссиясини юборишни мақсадга мувофиқ, деб топди.

593A1396.JPG

Тадбирда университет талабалари Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан қонунчиликка киритилган ўзгаришлар хақида батафсил маълумот олдилар.

593A1400.JPG

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати