• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Қаршида ЕХҲТнинг экспертлари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди
12.10.2019
1956
Қаршида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори иштирокида вазирликлар, идоралар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ваколатли шахслари учун халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Қаршида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори иштирокида вазирликлар, идоралар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ваколатли шахслари учун халқаро ташкилотлар ва кузатувчилар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда ЕХҲТнинг экспертлари Дойна Бордеяну ва Вадим Моцарский, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг давлат ҳокимияти вакиллик органлари, сайлов комиссиялари аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

saylovlar_demokratik_va_khal_aro_mezonlar_asosida_tadi.jpg

Тадбирда Ўзбекистонда сайлов кодексининг қабул қилиниши ва унга киритилган янгиликлар мазмун-моҳияти, сайловга оид бўлган халқаро ҳужжатлар билан сайлов жараёни иштирокчилари яқиндан таништирилди.

- Маълумки, миллий сайлов қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида мамлакатимизда илк бор Сайлов кодекси қабул қилинди, – дейди Марказий сайлов комиссияси котибият бўлим бошлиғи Фарҳод Насриддинов. – Ушбу кодекс Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Бизнинг вазифамиз жойларда семинар-тренинглар ташкил этиш орқали сайлов жараёни иштирокчиларига кодексда кўзда тутилган қоидаларни, янгиликларни батафсил тушунтиришдир. Мақсад жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларни юқори савияда ташкил этиш ва фуқароларнинг хоҳиш-иродасини эркин билдирилишини таъминлаш.

Шунингдек, тадбирда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кузатувчиларининг парламент сайловларида иштирок этиш тартиби тўғрисида, сайлов кузатувчиларининг халқаро стандарти, уларнинг одил сайловларни қўллаб-қувватлашдаги роли, халқаро кузатувчиларнинг ўзини тутиш қоидалари, баҳолаш стандартлари, сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда давлат ҳокимиятининг роли ва ўрни, ЕХҲТнинг сайловларни кузатиш бўйича миссиясининг асосий хулосалари ва эҳтиёжларни баҳолаш, бўлажак сайловлардаги имкониятлар ва муаммолар каби масалаларда фикр алмашилди.

Ў.БАРОТОВ, ЎзА