• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайловларга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқланди
15.10.2019
2578
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказишга доир харажатлар сметасини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Бюджет кодекси, “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 22 декабр куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун Республика бюджети маблағлари ҳисобидан жами 230 миллиард 549 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Молия вазирлиги билан Марказий сайлов комиссияси Республика бюджетидан ажратилиши кўзда тутилган маблағларнинг қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши ҳақида ўзаро келишиб олинди.

Жумладан:

- Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун ҳудудий окуруг ва участка сайлов комиссияларига – 96 миллиард 807 миллион сўм;

- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун ҳудудий окуруг ва участка сайлов комиссияларига - 45 миллиард 330 миллион сўм;

- Сайловларда иштирок этадиган сиёсий партияларининг умумпартиявий тадбирлари ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишларини амлага оширишга - 46 миллиард 674 миллион сўм;

- Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ марказлашган тартибда харид қилинадиган зарур моддий-техника жиҳозлар, товар ва хизматлар билан таъминлаш учун – 41 миллиард 737 миллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Жорий йилда бўлиб ўтадиган Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловлар учун ажратилаётган бюджет маблағларини олдинги ўтказилган Парламент ва маҳаллий кегашларга сайловлар билан таққосласак қуйидагиларни кўриш мумкин:

Биринчидан: Олдинги ўтказилган Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг фақатгина Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодларга сайловолди ташвиқоти учун маблағ ажратилган бўлса, жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловларда илк бора Парламент ва маҳаллий кенгашларга Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган барча номзодлар учун сайловолди ташвиқоти даврида тенгликни таъминлаш мақсадида номзодларнинг барчасига бюджетдан маблағ ажратилиши режалаштирилди.

Иккинчидан: Республика бюджетидан ажратилаётган маблағлар албатта Сиёсий партия вакиллари ҳамда Молия вазирлиги билан ўзаро келишилган ҳолда қуйидаги миқдорларда тақсимланган яъни

Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод учун 10 миллион 832 минг сўмХалқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун икки миллион сўм, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод учун – бир миллион сўм миқдорида белгиланган.

Учинчидан: Жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловларининг олдинги ўтказилган парламент сайловларидан яна бир фарқи шундаки, Парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда иштирок этадиган сайлов комиссияси аъзоларига қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

Жумладан:

- Сайлов комиссияларининг қарорига биноан комиссия аъзолари сайлов жараёнлари вақтида асосий иш жойидаги ишлаб чиқариш ва хизмат вазифаларидан озод этилади ҳамда сайлов учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

- Сайлов жараёнларида комиссия аъзолари бўлган, лекин доимий иш жойига эга бўлмаган шахсларга, пенсионерларга харажатлар сметасида режалаштирилган маблағлар доирасида ўртача иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

- Сайлов комиссиялари раисларининг ҳамда иш берувчининг тегишли қарорлари асосида сайлов жараёни даврида асосий иш жойида иш ҳақи сақланган ҳолда ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилинади ва уларга солиққа тортилмайдиган компенсация (овқатланиш, транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида) тўлови тўлаб берилади.

Ушбу компенсация миқдори харажатлар сметасида белгиланади.

Тўртинчидан: жорий йилги сайловларда иштирок этувчи сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимини тўлиқ жорий этиш ва сайлов жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида сайлов кампанияси даврида ҳар бир сайлов участкасини Интернет тармоғига улаш ва узлуксиз ишлаб туриши учун бюджетдан маблағ ажратиш кўзда тутилган.

 

Ибодуллаев Адхам

Ибодуллаевич

Марказий сайлов комиссиясининг

доимий асосда ишловчи аъзоси