• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Миробод туманида округ сайлов комиссия аъзолари иштирокида семинар-машғулот ўтказилди
18.10.2019
1999
Тошкентда шаҳар Кенгашига 60 та, туман Кенгашларига 327 та сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Бугунги кунда округ сайлов комиссиялари ўзлари учун ажратилган биноларда фаолиятини бошлади.

Тошкентда шаҳар Кенгашига 60 та, туман Кенгашларига 327 та сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланган. Бугунги кунда округ сайлов комиссиялари ўзлари учун ажратилган биноларда фаолиятини бошлади.

Бу ҳақда жорий йил 18 октябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссиясининг Миробод туманида округ сайлов комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган семинар машғулотда маълумот берилди.

Семинар машғулотида қатнашчиларга туман сайлов комиссиялари олдида турган вазифалар, Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг Сайлов кодекси 22-моддасида белгиланган ваколатларни амалга ошириш ҳамда тузиладиган сайлов участкалари жойлашуви, маркази учун ажратиладиган бинолар ва сайловчилар хақидаги маълумотларни хар томонлама аниқ ва пухта бўлишини таъминлаш масалалари атрофлича тушунтирилди.

Семинар машғулотида Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси аъзоси Б.Юнусов томонидан Марказий Сайлов комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар, “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида янги Сайлов кодексининг мазмун моҳияти сайловчилар, сайлов ташкилотчилари ва аҳолига кенг қамровли тарғибот орқали етказиш бўйича маълумот берилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати