• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК Матбуот хизматига раҳбар тайинланди
23.10.2019
3357
Сайловлар жараёнини ёритишда оммавий ахборот воситаларининг роли катта. Улар сайловчиларни сайлов жараёнларининг боришидан хабардор этиш, сайловолди ташвиқотини олиб бориш, номзодларни ташвиқ қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Бу борада ОАВ билан алоқаларини таъминлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади. Айни шу мақсадда МСК Матбуот хизматига Ризаев Наврўз Ибодуллаевич раҳбар этиб тайинланди.

Наврўз Ризаев 1969 йилда туғилган, олий маълумотли- Тбилиси давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги – филолог, рус ва грузин тили ўқитувчиси. 2017 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston 24” телерадиоканали” давлат унитар корхонаси “Oʻzbekiston 24” телеканали “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурлар бўлимининг катта муҳаррири лавозимларида ишлаб келмоқда.

Марказий сайлов комиссияси 

Матбуот хизмати