• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Самарқандда 4075 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди
20.12.2019
1609
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 57-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 57-моддасига мувофиқ, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.

Сайлов қонунчилигига мувофиқ, жорий йилнинг 12 — 18 декабрь кунлари сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари ташкил этилди.

 

photo5465638109896092852.jpg

 

photo5465186816207466025.jpg


Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлимида ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида вилоят сайлов комиссияси раиси С. Нуриев муддатидан олдин овоз бериш якунлари хусусида ахборот берди.

Таъкидландики, вилоятдаги мавжуд 1052 та сайлов участкаларидан 373 тасида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари ўтказилди. Уларда 4075 нафар сайловчи муддатидан олдин ўтказилган овоз берди. Энг кўп овоз бериш жараёнлари 56-Регистон сайлов округи ҳудудида қайд этилган бўлиб, 654 нафар сайлов муддатидан олдин ўз номзодларига овоз берган.

 

photo5467402800288869491.jpg

 

photo5465638109896092853.jpg


Матбуот анжумани давомида “Самарқанд вилоят ҳудудий электр тармоқлари” АЖ техник директори Э. Мамасолиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Хўжамбердиевлар сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича, барча сайлов участкаларида сайлов куни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилган. Шунингдек, фавқулодда вазиятлар учун ҳам тегишли ишлар амалга оширилган. Сайлов куни вилоятдаги 4 та сайлов участкасидаги иш жараёни онлайн тартибда эфирга узатилиши режалаштирилган. Бунинг учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тегишли чоралар кўрилган. Бундан ташқари вилоятдаги барча сайлов участкаларига масъуллар бириктирилиб, алоқа ва интернет тармоғи сифатли ишлаши назоратга олинган.Вилоятнинг узоқ ҳудудларидаги 14 та сайлов участкаси сайлов куни спутник орқали алоқа ва интернет тармоғи билан таъминланади.

Анжуман якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлари жавоб олди.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА