• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Д.Кобицкий: Сайловларда Ўзбекистон фуқароларининг фаол иштирок этиши кутилмоқда
21.12.2019
1623
Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчи миссияси раҳбари сифатида ташриф буюрган Ассамблея Бош Котиби – Кенгаш котибияти раҳбари Д.Кобицкий

Мамлакатимизда ўтадиган парламент сайловига МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузатувчи миссияси раҳбари сифатида ташриф буюрган Ассамблея Бош Котиби – Кенгаш котибияти раҳбари Д.Кобицкий ЎзА мухбирига интервью берди:

– Ўзбекистонда 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Овоз бериш жараёни эртага кундузи соат 8:00, сайлов участкалари очилиши билан бошланади. МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ушбу жараённи кузатиб боради.


Сайловлар янгиланаётган Ўзбекистон тарихида илк бор янги мезонлар асосида ўтмоқда. Шу боис Ассамблея аъзоларида ушбу воқеликка фуқаролар фаол иштирок этади, деган ишонч бор. Шундай экан, аҳолининг фуқаролик позициясини намойиш этиши, сайлаш бўйича қонуний ҳуқуқлари таъминланиши муҳим аҳамиятга эга.

Фаолиятимиз фақат Ўзбекистон вилоятларидаги сайловларни ўрганиш билан чекланиб қолмайди. Айни пайтда мамлакатингизнинг хориждаги элчихоналари қошида ва қатор ҳудудларда ҳам сайлов участкалари ташкил этилган. Хусусан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг кузатувчи миссияси Россия, Озарбайжон, Қирғизистон, Молдова давлатларида Ўзбекистон фуқаролари учун ўтказиладиган овоз бериш билан боғлиқ жараённи ҳам кузатиб боради.


Делегациямиз сайлов участкаларида бўлиб, сиёсий жараён якунлари бўйича овоз бериш жараёнининг ташкил этилиши юзасидан ўз хулосаларини беришади.

А.МУСАЕВ, О.МИРСОАТОВ (сурат), ЎзА