• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сергей ЛЕБЕДЕВ : Фуқароларнинг эркин овоз бериши учун барча шартлар яратилганига гувоҳмиз
21.12.2019
1980
МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси раҳбари, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов билан учрашувдан сўнг журналистларга интервью берди.

МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси раҳбари, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — Ижрочи котиби Сергей Лебедев Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов билан учрашувдан сўнг журналистларга интервью берди.

– Мамлакатимизда бўлиб турган МДҲ Ижроия қўмитаси кузатувчилари миссияси айни кунларда ўз эътиборини Ўзбекистонда ташкил этиладиган сайловларга қаратган. Тузилма кузатувчилари бир ойдан буён мамлакатингизнинг турли ҳудудларида бўлиб, сайловга кўрилган тайёргарлик жараёнини кузатдилар. Миссиямиз барча сайловолди жараёнларида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, сайловни ўтказишга алоқадор тузилмалар, жумладан, Ички ишлар, Ташқи ишлар вазирликлари, Бош прокуратура билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор янги Сайлов кодекси қабул қилинди ва унда халқаро сайлов ҳуқуқининг барча тартиб-қоидалари белгиланган. Кодексни Ўзбекистон фуқаролари ўз хоҳиш-иродасини эркин намоён қилишларининг кафолати, дейиш мумкин.

Қайд этиш керак, сайлов кампанияси сифатли ташкил этилган. Овоз беришда камчиликлар бўлмаслиги, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришларини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилган. Бу эса сайлов натижаларини халқ кутганидек бўлишини кафолатлайди.

Миссия аъзолари МДҲга аъзо саккиз мамлакат вакилларидан иборат. Бой ҳаётий тажрибага эга аъзолар сайлов жараёнига муносиб баҳо беради.

ЎзА мухбири Саидмурод РАҲИМОВ ёзиб олди