• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси вакиллари Тожикистон Миллий Мажлиси депутатлари сайловларини кузатиш учун Тожикистонда бўлиб турибди
02.03.2020
2073
Тожикистонда шу йилнинг 1 март, якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур Парламент сайловларида 3.7 миллион (75%) нафар Тожикистон фуқаролари-сайловчилар иштирок этди. Парламент сайловларида сиёсий партиялардан 241 нафар номзод 63 депутатлик ўрни учун кураш олиб борган. Дастлабки сайлов натижалари 2 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий сайлов комиссиясига Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби С.Н.Лебедев, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби В.И.Норов ҳамда Тожикистон Республикаси сайлов ва референдумлар ўтказиш бўйича Марказий комиссияси раиси Б.Худоёрзодаларнинг 2020 йил 1 март куни бўладиган Тожикистон Республикаси Миллий Мажлиси сайловларида МДҲ, ШҲТ халқаро кузатувчилари миссиялари таркибида ва хорижий давлат кузатувчиси сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси вакилларини Тожикистон Республикасига юбориш масаласини кўриб чиқиш бўйича мурожаати келиб тушган эди.

 

Шу муносабат билан, 2020 йилнинг 26 февраль – 3 март кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси, жумладан Марказий сайлов комиссиясининг 3 нафар ва Самарқанд вилоят сайлов комиссиясининг 1 нафар вакиллари ҳам МДҲ, ШҲТ миссиялари ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилар гуруҳи таркибида Тожикистон  Республикасига Миллий Мажлиси депутатлари сайлов жараёнларини кузатиш мақсадида жўнаб кетдилар.

 

Тожикистонда шу йилнинг 1 март, якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди. Мазкур Парламент сайловларида 3.7 миллион (75%) нафар Тожикистон фуқаролари-сайловчилар иштирок этди. Парламент сайловларида сиёсий партиялардан 241 нафар номзод 63 депутатлик ўрни учун кураш олиб борган. Дастлабки сайлов натижалари 2 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

 

Кузатувчиларнинг дастлабки хулосаларига кўра Тожикистон парламенти сайловларига юқори савияда тайёргарлик кўрилган. Сайловлар халқаро сайлов стандартлари, Тожикистоннинг миллий сайлов қонунчилиги ва амалиётига мувофиқ, очиқ, ошкора ва демократик тарзда ўтган. Сайлов жараёни иштирокчиларига тенг шароит ва имкониятлар яратиб берилган.

 

Маълумот учун: Тожикистон Республикаси Парламентига 2020 йилги сайловларда Тожикистон Халқ демократик партияси, Тожикистон аграр партияси, Тожикистон иқтисодий ислоҳотлар партияси, Тожикистон социалистик партияси, Тожикистон Коммунистик партияси, Демократик партия ва социал демократик партиялари иштирок этди. Мамлакатдаги барча етти сиёсий партия сайлов бошланишидан 75 кун олдин сайловолди қурултойларини ўтказган ва депутатликка номзодларни тақдим этган.

 

Тожикистон Республикаси вакиллари Ўзбекистонда ўтказилган парламент ва президент сайловларида мунтазам равишда халқаро кузатувчилар сифатида иштирок этиб келади: 2019 йил бўлиб ўтган Парламент сайловларида 10 нафар тожикистонлик кузатувчи Ўзбекистон Республикаси Парламент ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларини бевосита кузатиб бордилар. Улар бир нечта сайлов округи ва участкаларида бўлиб сайловчиларга яратилган шароитлар, Ўзбекситонинг сайлов қонунчилиги билан яқиндан танишишган эди.