Жорий йилнинг 4 октябрь куни - Самарқанд вилоятида COVID-19 пандемияси даврида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар ўтказилмоқда.
Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши учун 3 та округда яъни Иштихон туманининг 24-Митан, Нарпай туманининг 35-Мирбозор, Самарқанд туманининг 50-Дўстлик округларида ҳамда шаҳар ва туман Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар учун 13 та округда яъни Каттақўрғон шаҳрининг 12-Иқтисодчилар округида, Жомбой туманининг 1-Хашдала, 6-Усмон Носир, 7-Қўрғонсоломон, 20-Каттақишлоқ , 25-Нурафшон, Оқдарё туманининг 21-Қаҳрамон округларида, Пайариқ туманининг 2-Деҳқонобод округида, Пастдарғом туманининг 2-Машъал, 4-Дустлик округларида, Нарпай туманининг 17-Мустақиллик, 29-Тинчлик округларида, Ургут туманининг 10-Ғиждувон округларида сайловлар бўлиб ўтмоқда.
МСК Матбуот хизмати