Жорий йилнинг 11 октябрь куни Фарғона вилоятида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлар учун сайловлар ўтказилмоқда.
Ҳусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши учун 3 та округда 1-Жомий (Фарғона шаҳар), 30-Хонобод (Ёзёвон тумани), 40-Пахтакор (Қўштепа тумани) округларида ва туман, шаҳар Кенгашларида бўшаб қолган ўринлари учун 13 та округда яъни Марғилон шаҳрининг 4-Дўстлик, 23-Ёвқочар, Қувасой шаҳрининг 15-Зийнат, Қўқон шаҳрининг 10-Исфара гузари, 19-Саодат, Данғара туманининг 26-Таптиқсарой, Ёзёвон туманининг 10-Сойбўйи, 30-Янгиобод, Олтиариқ туманининг 23-Галасой, Қўштепа туманининг 4-Қумтепа, 12-Қўрғонча, Риштон туманининг 16-Қайрағоч, Сўх туманининг 10-Обишир, 15-Демурсад, 23-Тул, 25-Ғазнов, Тошлоқ туманининг 21-Найман, Фарғона туманининг 26-Хуроба сайлов округларида сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Сайловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 1033-сонли қарорига асосан бўлиб ўтмоқда. Сайловлар пандемия шароитида ўтказилаётгани сабабли, барча сайлов участкаларига тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун масьуллар бириктирилган.
Сайлов жараёнлари соат 8-00 дан кечки соат 20-00 га қадар давом этади.