Бугун Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори, Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг тегишли қарорига асосан Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига 10-"Исфара гузар" ва 19-"Саодат" сайлов округларида депутатлар сайлови ўтказилмоқда.
Сайловлар Қўқон шаҳрининг 19, 26, 33-мактабларида жойлашган 156, 187, 163, 142-сайлов участкаларида, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган холда, уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Сайловларда мамлакатимизнинг 5 та партиясидан биттадан номзод кўрсатилган бўлиб, сайлов участкаларида шаҳар сайлов комиссияси вакилларидан ташқари ҳар бир номзод номидан биттадан ваколатли вакил ва кузатувчи иштирок этмоқда.