• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСКнинг доимий аъзоси Гульноза Раҳимовага "МДҲ БПМКга 25 йил" эсдалик юбилей медали топширилди
16.10.2020
1563
Бугун Марказий сайлов комиссиясида МСКнинг доимий аъзоси Гульноза Раҳимовага "МДҲ БПМКга 25 йил" эсдалик юбилей медалини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бугун Марказий сайлов комиссиясида МСКнинг доимий аъзоси Гульноза Раҳимовага "МДҲ БПМКга 25 йил" эсдалик юбилей медалини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Э.Йўлдошев юбилей медалини топширишда, МДҲ Бош прокурорлари Мувофиқлаштирувчи кенгаши раисининг 2020 йил 5 августдаги қарорига биноан ушбу мукофот Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо давлатлар ҳудудида қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта шахсий ҳисса қўшган прокуратура органлари ходимлари сазовор бўлганлигини таъкидлади.

Тадбирда МСК раиси М.Aбдусаломов, МСК аъзолари, МСК котибиятининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

 

МСК матбуот хизмати