31 октябрь куни Грузияда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Уларда 48 та партия ва иккита блок иштирок этади. Сайловларда Грузия фуқаролари 150 нафар депутатни сайлайди. Грузияда биринчи марта сайловлар янги аралаш тизим бўйича бўлиб ўтади - 120 та депутат пропорционал, 30 нафари эса мажоритар тизимига кўра сайланади. Сайловолди кампанияси жорий йилнинг 1 сентябрь куни расман бошланди, сайловда қатнашиш учун 66 субъект рўйхатдан ўтказилди.
Бугунги кунга келиб, Грузия Марказий сайлов комиссияси 89 та маҳаллий ва 20 та халқаро ташкилотларни рўйхатдан ўтказди, улар мамлакатдаги сайловларни кузатиб борадилар. Сайловлар пандемия шароитида ўтказилаётгани сабабли, Грузия МСКси сайловчилар, комиссия аъзолари, халқаро кузатувчилар ва ОАВ вакиллари учун махсус қоидаларни ишлаб чиқди. Унга кўра комиссия аъзолари, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари сайлов участкаларига киришидан олдин уларнинг тана ҳарорати ўлчанади, қўлларига дезинфикция ишлови берилади ва маска тақилади. Комиссия аъзолари шунингдек, қўшимча тиббий ҳимоя ниқоблари (щитларда) ҳамда қўлқопларда бўлишади.
Сайлов участкаларига кириш олдидан дезинфекцион тўсиқлар, суюқликлар ва короновирус аниқланган тақдирда масадли чоралар кўриш ҳақидаги ахборотлар бўлади. Овоз бериш кабиналари ёпиқ овоз бериш ва санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилиниши таъминланган ҳолда жиҳозланади ва ўрнатилади. Сайловчилар учун талаблар оддийроқ бўлади – уларнинг ҳарорати ўлчанмайди, шунчаки тиббий ниқоб ва қўлқоп берилади.