• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқда
25.10.2020
1331
Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўйича овоз бериш жараёни юзасидан мониторинг қилиб борилди.

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловлар бўлиб ўтмоқдa

Халқ депутатлари Поп тумани Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўйича овоз бериш жараёни юзасидан мониторинг қилиб борилмоқдa.

1. Жами сайловчилар сони – 21311 тани ташкил этмоқда.

Шундан 8 та сайлов участкаларида овоз бериш бошланган. Дастлабки натижаларга кўра, жами сайловчидан 6623 нафари (31,1%) сайловда иштирок этмоқдa.

Сайловчилар энг кўп иштирок этган ҳудудлар: 343-сайлов участкасида (35,6%) 900 га тўғри келган бўлса, 631-участка сайлов комиссиясида сайловчиларнинг иштироки (26,0%) 726 га нисбатан пастни ташкил этди.

2. Сайлов жараёнларида жами 8 нафар маҳаллий кузатувчи иштирок этиб, улар томонидан 4 та округ сайлов комиссияси ва 8 та участка сайлов комиссияси ўрганилмоқдa.

Шунингдек, ушбу сайловларни  туман ОАВ вакиллари ҳамда  блогерлар кузатиб боришмоқда.

3. Сайлов қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари юзасидан:

Қонун бузилиши ҳолатлари юзасида прокуратура ва суд органларига тўғридан-тўғри мурожаат келиб тушмади. ОАВ ва ижтимоий тармоқларда салбий ҳолатлар бўйича маълумотлар жойлаштириш ҳолатлари аниқланмади.

4. Овоз бериш жараёнида камчиликлар аниқланмади.

Сайловлар 20:00 га қадар давом этади