Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда жорий йилнинг иккинчи яримида амалга оширилган ишлар атрофлича сарҳисоб қилиниб, эришилган ютуқ ва камчиликлар танқидий таҳлилдан ўтказилди. Уларни баратараф этиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди. Йил якунига қадар қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати