Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Авазбек Азимович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Моддий техника таъминоти бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Авазбек Кодиров 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тизимида масъул лавозимларда ишлаган. Иккинчи даражали адлия маслаҳатчиси.
Бунгача Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Марказий сайлов комиссияси
матбуот хизмати