COVID-19 билан касалланган ҳар бешта бемордан биттасида руҳий хасталик ҳолатлари аниқланмоқда – Реутерс нашри
Коронавирус хасталиги билан касалланган беморларнинг 20 фоизида 90 кун ичида психиатрик касалликлар аниқланган. COVID-19 касаллиги билан даволаниб чиққан беморлар орасида безовталик, руҳий тушкунлик ва уйқусизлик каби ҳолатлар тадқиқотлар натижасида аниқланмоқда. Бундай беморларда миянинг бузилиши ҳолати сезиларли даражада юқори эканлиги айтилмоқда.
"Олимлар COVID-19 дан даволанганларда руҳий касалликларга чалиниш хавфи юқори бўлишидан хавотирда эдилар ва бизнинг тадқиқотларимиз ... ҳавотир ўринли эканлигини кўрсатиб турибди. Дунё бўйича олимлар ва докторлар пандемиядан сўнг юзага келиши мумкин бўлган руҳий хасталикларни даволаш йўлларини излаб топишлари ва чора кўришлари керак", - дейди Британиянинг Оксфорд университети психиатрия профессори Пол Харрисон.
The Lancet Psychiatry журналида чоп этилган тадқиқотда Қўшма Штатлардаги 69 миллион кишининг саломатликлари тўғрисидаги электрон маълумотлар, шу жумладан COVID-19 нинг 62000 дан ортиқ ҳолатлари таҳлил қилинган. Тадқиқотга кўра коронавирус хасталиги билан касалланган беморларнинг 5 тадан 1 нафарида 3 ой ичида безовталик, тушкунлик ва уйқусизлик ҳолатлари аниқланган. Тадқиқотчиларнинг такидлашича бу кўрсатгичлар ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 2 марта кўпроқ. Илгари мавжуд бўлган руҳий хасталикка чалинган одамларга нисбатан COVID-19 билан даволаниб руҳий ҳолати бузилган беморларнинг сони 65 фоизга кўпроқ.
Мутахассисларнинг фикрига кўра COVID-19 хасталигининг мия ва онгга таъсир қилиши ва кўплаб психиатрик касалликлар хавфини ошириши мумкинлиги тўғрисидаги таҳминлар тобора ўз тасдиғини топмоқда.
"Бу, эҳтимол, ушбу пандемия билан боғлиқ психологик стресс омиллари ва касалликнинг жисмоний таъсири билан боғлиқ бўлиши мумкин", - дейди Майкл Бломфилд, Лондон Университет Психиатрия коллежи маслаҳатчиси.
“COVID-19 марказий асаб тизимига таъсир қилади ва шу сабабли руҳий бузилишларни бевосита кучайтириши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, COVID-19 руҳий хасталикларнинг айнан сабабчиси эмас, хасталик аввалдан мавжуд бўлган руҳий касалликларни кучайтирмоқда, холос” , - деди Майкл Бломфилд.