• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Руминия: парламент сайловларининг дастлабки натижалари
07.12.2020
1711
Жорий йилнинг 6 декабрь куни Руминияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Овоз бериш учун рўйхатга киритилган 18 миллион фуқаро 136 сенатор ва 329 нафар депутатни сайлади.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Руминияда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Овоз бериш учун рўйхатга киритилган 18 миллион фуқаро 136 сенатор ва 329 нафар депутатни сайлади.

Руминия Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, сайлов бюллетенларининг 95 фоизи қайта ишлаганидан сўнг мухолифатдаги Социал-демократик партия парламент сайловларида ғолибликни қўлга киритган.

Социал-демократлар (PSD) 29,8%, ҳукмрон Миллий либерал партия (PNL) 25,11%, Руминия Нажот иттифоқи - Озодлик, Бирлик ва Ҳамжиҳатлик Партияси (USR-PLUS) 14,5 фоиз овоз олган.

Пандемия сабабли Руминиянинг анъанавий сайлов жараёнига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра,  бино ичида кўпи билан 20 киши, ташқарида эса 50 киши тўпланиши мумкин бўлди. Шунингдек, сайловчилар ниқобни мажбурий тақиши, ҳароратни ўлчаш ва масофани сақлаш билан бир қаторда, ўз  шахсинини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишлари лозим эди.

Мамлакат Парламенти Сенат ва Депутатлар палатасидан иборат. Парламент аъзолари тўрт йил муддатга сайланади. Овоз бериш партия рўйхатлари бўйича амалга оширилади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати