• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайлов кодексига шарҳ ёзиш чора-тадбирлари бошланди
11.12.2020
2363
Хабарингиз бор, 2019 йилда сайловга оид мавжуд бешта қонун ва ўнлаб қонуности ҳужжатларини ўзида жамлаган яхлит ва ягона Сайлов кодексининг қабул қилиниши сайлов амалиётини янада янги сифат босқичига кўтариш учун муҳим ҳуқуқий замин яратди.

Сайлов кодексининг қабул қилиниши билан, аввало, сайлов қонунчилиги нормаларини тизимлаштириш, яъни кодекслаштириш орқали бир-бирига ўхшаш нормалар бартараф этилди, ушбу қонунчилик тармоғи унификациялашди.

Эндиги навбатда Марказий сайлов комиссиясининг вазифалардан бири – бу сайлов жараёнининг барча иштирокчиларига Сайлов кодексида акс этган ҳар бир қоиданинг мазмун-моҳиятини тўғри ва тўлиқ етказиш ҳисобланади.

Шу мақсадда, жорий йилнинг 11 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Cайлов кодексига шарҳ ёзиш чора-тадбирларига бағишланган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди. 

Унда МСК комиссияси раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон сайлов қонунчилиги бўйича юртимиз олимлари, сайлов ҳуқуқи соҳасида бой тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар ва амалиётчилар иштирок этдилар.

Тадбирда Сайлов кодексига шарҳ ёзиш мезонлари ҳамда муддатлари белгилаб олинди.