2020 йил 12 декабрь куни Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси мамлакат президенти лавозимига қуйидаги 18 нафар номзодни рўйхатдан ўтказди:
1. Мадумаров Адахан Кимсанбаевич;
2. Абдылдаев Арстанбек Бейшеналиевич;
3. Исаев Канатбек Кедейканович;
4. Тагаев Рашид Бакирович;
5. Байгуттиев Женишбек Сейтбекович;
6. Сооронкулова Клара Сыргакбековна;
7. Касенов Аймен Абдыталипович;
8. Арстанбек Мыктыбек;
9. Калмаматов Бактыбек Орозалиевич;
10. Ташов Имамидин Асамидинович;
11. Асанов Курсан Сатарович;
12. Иманалиев Каныбек Капашович;
13. Джеенбеков Равшан Бабырбекович;
14. Абакиров Эльдар Курманбекович;
15. Кочкоров Улукбек Тойчубаевич;
16. Тольбаев Бабыржан Латиханович;
17. Сегизбаев Абдил Кенешевич;
18. Жапаров Садыр Нургожоевич.
"Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари сайловлари тўғрисида"ги конституциявий қонунга мувофиқ, Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимига номзодлар қонун ҳужжатларида талаб этилган ўз номзодини кўрсатиш тўғрисидаги ариза, давлат тилини билиш даражаси тўғрисидаги гувоҳнома, 1 миллион сўм миқдорида сайлов гарови тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат, номзодни қўллаб-қувватловчи 30 мингдан кам бўлмаган сайловчиларнинг имзоси ва номзод тўғрисидаги биографик маълумот шаклини тақдим этишлари лозим.
Ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижаларига кўра, барча номзодлар томонидан тўпланган сайловчиларнинг 30 мингта имзоси ҳақиқий деб топилган. Шундан келиб чиқиб, Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси рўйхатдан ўтказилган 18 нафар номзодга гувоҳномалар топширди.
Шу ўринда яна бир маълумот, мамлакатда президент вазифасини бажарувчи Талант Мамитов томонидан Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдум (оммавий овоз бериш) ўтказиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Мазкур ҳужжат бутун мамлакат бўйлаб 2021 йил 10-январь, якшанба кунига референдум тайинлашини назарда тутади.
Қирғизистон Республикаси Сайлов ва референдумлар бўйича марказий комиссияси матбуот хизмати томонидан берилган хабарга кўра, 23 нафар халқаро кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.
Сайловларни 19 та мамлакат ва тўққизта халқаро ташкилотнинг 78 нафар халқаро кузатувчиси бевосита кузатиб боради. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 10 январь куни Қирғизистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов қонунчилигига кўра,номзодлар ўз сайловолди ташвиқотини 15 декабрдан бошлаган.