• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси
01.03.2021
1571
1 март куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. МСК раҳбарияти ва аъзолари, масъул ходимлар иштирок этган мажлис кун тартибидан Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш масаласи ўрин олди.

Мажлисда Наманган вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича 2021 йил 26 февраль куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан Шавкат Шокирджанович Абдуразаковни ҳамда Фарғона вилоятида 2021 йил 27 февраль куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан Хайрулло Хайитбаевич Бозаров ва Манзура Алимовна Салимовани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Мажлисда МСК ваколатига таалуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати