• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашув бўлиб ўтди
12.03.2021
2308
2021 йил 11 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан билан он-лайн учрашуви бўлиб ўтди.

2021 йил 11 март куни МСК раиси З.Низамходжаевнинг БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска билан билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда, шунингдек Сайловларни ўтказиш бўйича катта маслаҳатчи Г.Бараташвили, БМТТД бўлим раҳбари К.Мухамедханова, Ўзбекистон томонидан МСК Котибияти раҳбари Х.Маматов ва МСК Котибияти ходимлари иштирок этди.

Учрашувнинг мақсади - “2019-2021 йилларда Ўзбекистонда сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш” мавзусидаги ҳамкорлик лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар муҳокамасидан иборат бўлди.

М.Димовска ташкил этилган мазкур учрашувдан миннатдор эканлигини билдирар экан, у ҳамкорликда 2019 йилда парламент сайловлари арафасида амалган оширилган ишларнинг самарадорлиги ва 2020 йилда сайлов соҳасини ислоҳ қилишда, ЕХҲТ ДИИҲБнинг Якуний ҳисоботида қайд этилган қатор амалий тавсияларни рўёбга чиқариш бўйича бажарилган ишлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, ҳамкорликдаги лойиҳа БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан сайловлар соҳасига йўналтирилган илк лойиҳа эканлигини қайд этди. Шу билан бирга, бу йилги президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда ҳам БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорликни давом эттиришга, сайлов соҳасидаги тажрибали халқаро ва хорижий экспертларни жалб қилиш, тажриба алмашинувига тайёр эканлигини билдирди.

МСК раиси М.Димовскага билдирилган фикрлар учун ўз миннатдорчилигини билдирар экан сўнгги вақтларда Ўзбекистонда сайлов тизимидаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди. Хусусан, 2019 йил парламент сайловларини ташкиллаштириш ва ўтказишда олиб борилган фаолиятни танқидий нуқтаи назардан ўрганган ҳолда таҳлилий ахборот, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича таклифлар кенг жамоатчиликка эълон қилинганлиги таъкидланди.

Халқаро ташкилотлар кузатувчилари миссияларининг тавсияларини инобатга олган ҳолда жорий йилнинг февралида “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан қатор қонунлар ва Конституцияга, сайловлар ўтказиш муддати, сиёсий партиялар томонидан сайловдан олдин оралиқ ва сайловдан сўнг якуний молиявий ҳисоботлар тақдим этиш, шунингдек, Ҳисоб палатасининг партиялар фаолиятини текшириш натижаларини эълон қилиш тартибига доир ва бошқа ўзгартиришлар киритилгани қайд этилди.

М.Димовска сайлов соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар шубҳасиз ўзининг самарасини бераётгани, хусусан 2019 йилги парламент сайловлари даврида Ўзбекистон сайлов тизимида қатор ижобий ўзгаришларда ўз аксини топгани ҳамда буни ЕХҲТ ДИИҲБ ҳам ўз Якуний ҳисоботида қайд этганини таъкидлади.

Г.Бараташвили пандемияга қарамай, ўтган вақт мобайнида сайлов ислоҳотлари бўйича ҳамкорликда олиб борилган ишларнинг натижадорлиги, катта тажриба тўпланганини таъкидлаб, эндиликда сайлов иштирокчиларининг малакасини ошириш, аёллар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайловлардаги фаоллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш кутилаётганлигини айтиб ўтди.

Томонлар мазкур учрашув сайлов соҳасидаги тажриба аламшинуви ва ҳамкорликни мустаҳкамлабгина қолмай балки олдинга қўйилган мақсадларнинг натижадорлигини оширишда ҳам катта аҳамият эга эканлигини билдириб ўтишди.