2021 йил 11 апрель куни Қирғиз Республикасининг 448 та Маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтади.
Сайловларга тайёргарлик жараёнларини Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам бевосита кузатиб бормоқда. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Кучкаров ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси С.Курбанкуловлар сайлов участкаларида яратилган шароитлар ва овоз бериш жараёнларига тайёргарлик ишлари билан танишишди.
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси Қирғиз Республикаси Маҳаллий Кенгашлари сайловларини ташкил этиш ва ўтказиш учун 425 243,5 минг сом миқдоридаги харажатлар сметасини тасдиқлади.
Қирғиз Республикаси Маҳаллий Кенгашларига депутатлар сайловини ўтказиш учун 53 та ҳудудий сайлов комиссия фаолияти ишга тушурилади ва 2 273 та сайлов участкаси тузилди.
Қирғиз Республикаси Маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларида Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси томонидан “Тизме” давлат сайловчилар порталида - https://tizme.gov.kg/ сайловчиларнинг рўйхатлари шакллантирилади ҳамда жойлаштирилади.
2021 йил 11 март кун ҳолатига сайловчилар руйхатига киритилган сайловчилар сони 3 млн 308 минг 813 нафарни ташкил этмоқда. 2021 йил 10 март ҳолатига кўра сайловчиларнинг дастлабки рўйхати билан таққослаганда ўсиш 4328 нафар сайловчини ташкил этади.