2021 йил 11 апрель куни Қирғиз Республикасининг 448 та Маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайлови ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.
Қирғиз Республикасида тузилган 2 435 та сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари 8:00да бошланган. Умимий ҳисобда овоз бериш жараёнлари 2 483 та сайлов участкасида бўлиб ўтмоқда.
Овоз бериш жараёнларини Ўзбекистон делегацияси аъзолари халқаро ташкилотлар таркибида ҳам кузатувчи сифатида қатнашмоқдалар.
Соат 18:00 ҳолатига сайловда иштирок этганларнинг умумий сони 1 024 891 нафарни ташкил этмоқда.
Овоз бериш жараёнлари соат 20:00 гача давом этади.