• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари ходимлари учун семинар бошланди
20.04.2021
1676
Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сифатли, тезкор, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ташкил этишда Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматларининг ўрни катта.

Сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари мураккаб ва кўп босқичли тадбирларни қамраб олади. Сайлов кодексининг 36- моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Шундан сўнг, сайлов кампаниясининг бир қатор асосий тадбирлари босқичма-босқич олиб борилади. Жумладан, сайлов округлари ва округ сайлов комиссиялари тузиш, сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан ҳужжатлар тақдим этиш, сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш, сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари тузиш, президентликка номзодларни рўйхатга олиш, сиёсий партия ва номзодлар томонидан ташвиқот олиб бориш, фуқароларни сайловчилар рўйхати билан таништириш, муддатидан олдин овоз бериш, овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш.

Сайлов кампанияси даврида ОАВ сайловолди ташвиқоти, номзодлар ва сиёсий партиялар, сайлов натижаларидан сайловчиларни кенг қамровда хабардор қилиб боради. Бундан кўриниб турибдики, фуқаролар барча муҳим воқеа ва янгиликлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўладилар.

Номзодлар учун эса телевидение, радио, босма нашрлар ва ижтимоий тармоқлар PR кампания вазифасини ўтайди ва сайловчиларнинг қайси номзодни қўллаб-қувватлашини ҳал этишда ёрдам беради.

Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг оммавий ахборот воситалари орқали ёритишни сифатли, тезкор, бугунги кун талабларидан келиб чиқиб ташкил этишда Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматларининг ўрни катта.

Шу боис Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар ахборот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари учун “Ахборот хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий PR ёндашувлар” мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.

Тренирлар беш кун давомида иштирокчиларга “Замонавий медиа муҳитида кризис коммуникациялар ва уларни бошқариш”, “Сайловда PR технологиялар”, “Ижтимоий тармоқлар учун медиа матн тайёрлашда онлайн инструментлардан фойдаланиш” каби мавзуларда маълумотларни тақдим этадилар.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати