• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқишдаги учта муҳим масала
27.04.2021
1368
Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқишда учта муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқишда учта муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилди.


Биринчидан, 2019 йилда бўлиб ўтган Парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловларига тайёргарлик кўриш жараёнида каскад усулида ташкил этилган семинар-тренинглар даврида ортирилган ижобий тажриба ҳамда йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда ушбу тажрибадан энг мақбул, ижобий амалиётга таянилди.


Иккинчидан, ўтган сайловларни кузатган халқаро кузатувчилар, хорижий ташкилотлар миссиялари, жумладан  ЕХҲТ ИҲББ Миссиясининг якуний хулосаларида билдирган эътирозлари, таклиф ва тавсиялари чуқур таҳлил қилинди ҳамда сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни танлаб олиш, уларнинг сайлов қонунчилиги ва халқаро сайлов стандартлари бўйича билим ва кўникмаларини янада юксалтиришда эътибор қаратиш керак бўлган масалалар юзасидан билдирган таклифлари инобатга олинди.


Учинчидан, 2019 йилда ўтказилган семинар-тренингларни ўтказишда фаол иштирок этган Республика тренерлари, мазкур семинар-тренингларни ташкил этишда иштирок этган мамлакатимизнинг нуфузли Олий таълим ташкилотлари ва бошқа вазирлик, идораларда фаолият олиб бораётган сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича маҳаллий олимлар, экспертларнинг таклиф ва тавсиялари инобатга олинди.

Марказий Сайлов Комиссияси Котибият раҳбари Худоёр Маматов