• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
“Бир сайловчи – бир овоз” тамойили
28.04.2021
1466
Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепциясида ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган Келишувда “Бир сайловчи – бир овоз” қоидасини амалда қўллашга эътибор қаратилган.

Сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш концепциясида ва унинг ижросини таъминлашга қаратилган Келишувда “Бир сайловчи – бир овоз” қоидасини амалда қўллашга эътибор қаратилган.

Бунга қандай эришиш мумкин?

Маълумки, сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби, мамлакатимиз  миллий сайлов тизимига ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатининг шакллантирилиши  ана шундай мақсадга хизмат қилади.

Аммо, миллионлаб сайловчилар рўйхатини шакллантириш – масаланинг бир томони. Энг муҳими - уни амалда қўллай олиш.

Сайлов комиссиялари аъзоларини ана шу тизимда ишлаш бўйича тренерлар тайёрлаш ва сайлов комиссияси аъзолигига номзодларнинг малакасини ошириш борасида изчил ишлар амалга оширилади.

Яъни, АКТ вазирлиги тизимининг 30 нафар юқори малакали мутахассисларидан иборат республика тренерлари таркиби шакллантирилади ва Тошкент шаҳрида тайёрланади.

Ҳудудларда эса ушбу йўналишда  797 нафар ҳудудий тренерлар таркиби шакллантирилади. Бошқача айтганда, Республика тренерлари ҳудудий  тренерларнинг малакасини оширишда кўмаклашади.

Хуллас, тренерларни тайёрлаш ва сайлов комиссияларининг малакасини ошириш шу тартибда қуйигача давом эттирилади.

Шундай қилиб, туман (шаҳар)лар марказларида участка сайлов комиссиялари  аъзолари орасидан СЯЭР ва СЖБАТ учун масъул бўлган жами  22 минг нафарга яқин кишининг малакаси оширилади.

Бундай тизимли ишларнинг барчаси Президент сайловини миллий сайлов қонунчилиги ва умум эътироф этилган сайлов стандартлари асосида очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказишга хизмат қилади.

 

Ирода КЕНЖАЕВА,

Марказий сайлов

комиссиясининг аъзоси.

Бухоро вилояти.