• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Президент сайловига тайёргарликнинг муҳим босқичи
29.04.2021
1686
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа ташкилотчилари малакасини оширувчи республика тренерлари учун 6 майгача давом этадиган семинар-тренинглар бошланди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси тсадиқланди. Ўша куни яна бир ҳужжат - Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси ўртасида мазкур Концепцияни амалга оширишда ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Келишув ҳам имзоланди.

Мазкур Келишув жорий йилда мамлакатимизда  бўлиб ўтадиган Президент сайлови ва сайловолди жараёнларини қонунда белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этиш учун сайлов жараёни иштирокчиларининг ижтимоий-сиёсий соҳага оид билими ва амалий кўникмаларини янада ошириш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг амалдаги сайлов институтларига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда уларда дахлдорлик туйғусини юксалтириш мақсадида кўп томонлама манфаатли ўзаро ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепцияси асосида Давлат бошқаруви академиясида сайлов комиссиялари аъзолари ва сайлов жараёнининг бошқа ташкилотчилари малакасини оширувчи республика тренерлари учун 6 майгача давом этадиган семинар-тренинглар бошланди.

Тадбирнинг очилишида Марказий сайлов комиссияси, Давлат бошқаруви академияси, Тошкент давлат юридик университети раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

“Сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тайёрлаш ва малакасини оширишга бу йил бутунлай янгича ёндошилмоқда, - деди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев. – Бу ёндошувнинг ўзига хосликларидан бири шундаки, ушбу жараёнда сайлов ташкилотчиларининг на фақат малакасини ошириш, балки машғулотлар барча  босқичларининг қатъий мониторинги ҳам юритилади”.

Марказий сайлов комиссияси Раиси тренерларга зиммасига юкланган бундай шарафли ва масъулиятли вазифаларни чин виждон, ёруғ юз ва улкан садоқат билан бажаришида улкан муваффақиятлар тилади.

Семинар-тренинг Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчиларидан иборат экспертлар гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастури ва  ўқув-методик материаллар асосида айнан шу экспертлар томонидан олиб борилмоқда.

Давлат бошқаруви академиясида бошланган ушбу семинар-тренинглар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни ташкилотчиларининг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини ошириш тизимининг дастлабки босқичи бўлиб, бу каби кенг қамровли машғулотлар бутун республика бўйлаб бир неча босқичда ўтказилади.

Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши пировардида  мамлакатимизда жорий йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловини юксак савияда ташкил этишга хизмат қилади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати.