• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон делегацияси МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг халқаро форумида иштирок этмоқда
13.05.2021
2088
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.

13 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусида халқаро анжуман бошланди. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси томонидан ташкил этилган халқаро конференцияда Ҳамдўстлик давлатларидан парламентлар, халқаро ташкилотлар вакиллари,  МДҲ мамлакатлари сайлов органларининг раҳбарлари, олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган форум доирасида Россия Федерацияси сенаторларининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтади ва унда “Сайловларни халқаро кузатиш институти. Сайлов жараёнларига четдан аралашувнинг олдини олиш” масаласи кўриб чиқилади. “Фуқаролар ва ҳокимият мулоқоти” мавзусида халқаро семинар ўтказилади. Шунингдек, конференциянинг ялпи мажлиси ҳамда “Электрон овоз бериш: истиқбол ва таҳдидлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилиши ҳам мўлжалланган.

Халқаро конференциянинг очилишида МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг Раиси, Россия Федерацияси Федерал Йиғилишининг Раиси В.Матвиенко, МДҲ Ижроий қўмитаси Раиси – Ижроий котиби С.Лебедев, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг раҳбари - Бош котиби Д.Кобицкий,  ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг Бош котиби  Р.Монтелла, ДИИҲБ директори М.Мекаччи ва бошқаларнинг анжуман  иштирокчиларга табрикномалари тингланди.

Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти МДҲ мамлакатларида демократияни ривожлантиришга кўмаклашади. Ушбу ташкилот МДҲ маконида демократик институтларни ривожлантириш ва сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга ҳисса қўшиб келмоқда. Институт фаолияти фақат сайловларни мониторинг қилиш билан чекланмайди. Чет эллик ҳамкорлар билан биргаликда анжуманлар, семинарлар, давра суҳбатлари ҳам ўтказилади. Бундай тадбирлар муҳим қарорлар  ва бошқа ҳужжатлар ҳамда  сайловлар соҳасига оид илмий ишланмалар ишлаб чиқилишига хизмат қилади.     

Конференциянинг ялпи мажлисида Ўзбекистон делегациясининг сайловлар соҳасида минтақалараро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган чиқиши кутилмоқда.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати