• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сайлов қонунчилиги ва амалиётини ўрганиш: улкан қизиқиш ва юксак самаралар
17.05.2021
1535
Бутун мамлакатимиз бўйлаб - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  17-29 май кунлари ўтказиш мўлжалланган ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида  17-29 май кунлари ўтказиш мўлжалланган ҳудудий тренерлар ва сайлов ташкилотчиларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган семинар-тренингларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

 

Ўзбекистон Ресубликаси Марказий сайлов комиссиясининг жорий йил 27 апрелда тасдиқланган Сайлов комиссиялари аъзолари малакасини оширишни ташкил этиш концепциясига мувофиқ ўтказилаётган ушбу машғулотлар сайлов комиссиялари аъзоларига “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъи амал қилиш, сайловчи шахсан ўзи овоз беришининг аҳамиятини кенг тушунтириш, шунингдек, уларнинг сайловчилар рўйхати билан ишлаш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган.  

  

 

Ҳудудларда бошланган семинар-тренингларда Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган 56 нафар республика тренери ҳар бир ҳудудга тўрт нафардан тақсимланган ҳолда вилоятлардаги 936 нафар ҳудудий тренер, 346 нафар сайлов ташкилотчилари учун 17-22 май кунлари машғулотлар ўтказади.

 

Тайёрланган ҳудудий тренерлар кейин туман ва шаҳарларга тақсимланиб, июнь-сентябрь ойларида, Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида, участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига 32 мингдан ортиқ номзод учун машғулотлар ўтказади. Мазкур ўқувлар туман (шаҳар) марказларида танлаб олинган сайлов участкалари учун ажратилган биноларда 15-21 нафарлик кичик гуруҳларда интерактив усулларда икки кун мобайнида ташкил этилади.

 

 

Диққатга сазовор яна бир жиҳати шундаки, ўқув жараёнида фойдаланиш учун тренерларга ўқув дастурининг ҳар бир мавзуси бўйича юқори малакали экспертлар томонидан 15-20 дақиқалик видеодарслар тайёрланган. Сайлов жараёнининг асосий босқичлари видеороликлар кўринишида ифода этилади ва ўқув жараёни тингловчиларига етказилади.

 

Шуни таъкидлаш жоиз, МСК аъзоларини ҳудудларга бириктириш орқали семинар-тренингларни самарали ташкил этиш учун ташкилотчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ўқув жараёнларини мониторинг қилиш, аниқланган хато-камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўриб борилади.

 

 

 

 Сўз – семинар-тренинг иштирокчиларига:

“Сайлов - катта сиёсий тадбир,  - дейди Наманган вилоятида ўтаётган семинар-тренинг иштирокчиси Зуҳриддин Сиддиқов. - Уни милллий сайлов қонунчилиги ва умум эътироф этилган халқаро стандартлар асосида, очиқ, ошкора ва демократик  принципларга мувофиқ ўтказиш авваламбор, сиёсий баркамоллик ва сайлов қонунчилигини пухта билишни талаб қилади.  Шу боис, мазкур ўқув семинарларининг бундай кенг кўламда  ташкил этилиши сайлов иштирокчилари ва ташкилотчиларининг билимини мустаҳмалаш ва кўникмаларни оширишда ғоят муҳим аҳамиятга эга”.

 

“Сайлов ташкилотчиларининг малакасини оширишдек масъулиятли  ишга бу йил бутунлай янгича ёндошилаётгани, айниқса, интрактив  усуллар, замонавий ахборот технологиялари ва олинган билимни амалда синаб кўриш имкониятларидан самарали фойдлананилаётгани машғулотларнинг биринчи кунидаёқ барча тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди, - дейди Элмурод Олимов. - Семинар–тренинглар ғоят қизиқарли, савол-жавоб ва муҳокамларга бой бўлаётир. Бунинг сабаби  машғулотларнинг сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича малакали мутахассислар ва экспертлар томонидан олиб борилаётганлиги билан ҳам боғлиқдир”.

 

“Ҳудудларда бошланган семинар-тренинглар Президент сайловига, миллий сайлов қонунчилиги ва унга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни ўрганишга жамоатчиликда қизиқиш ғоят катта эканлигини кўрсатмоқда, - дейди Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Б.Тошев. – Бу - барча даражадаги сайлов ташкилотчилари сайловга тайёргарлик кўришга астойдил киришганидан далолатдир. Бу, айни пайтда, мамлакатимизда халқимиз форавонлигини янада ошириш, Ватанимизнинг халқаро ҳамжамиятдаги нуфузини янада юксалтиришни  кўзлаб, амалга оширилаётган  дадил ислоҳотлар, аҳолининг эртанги кунга бўлгани қатъий ишончининг ёрқин ифодаси ҳамда юксак самараларидир”.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати