• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
САЙЛОВГА ТАЙЁРГАРЛИК – ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
17.06.2021
1661
Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шу йил 7 июнь куни бошланган участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.

Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шу йил 7 июнь куни бошланган участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишга йўналтирилган семинар-тренинглар изчил давом этмоқда.

Тренингларда жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловининг ўзига хос томонлари, миллий сайлов комиссиялари тизими, уларнинг ваколатлари ва вазифалари, сайлов жараёнида хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий кузатувчиларининг иштироки, уларнинг ҳуқуқлар ва мажбуриятлари, сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, сайлов натижаларини аниқлаш ва эълон қилиш тартибига оид мавзулар бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

“Мен ўтган 10 кун мобайнида Қашқадарё вилоятининг деярли барча туман ва шаҳарларида бўлиб, машғулотлар жараёнини бевосита кузатдим, - дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Орифжон Бозаров. -  Вилоятнинг 15 шаҳар ва туманида ўтаётган семинарларда жами 647 нафар тингловчи иштирок этмоқда. Машғулотлар давомида тингловчилар  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, “Бир сайловчи – бир овоз” тамойилига қатъий амал қилиш, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини оширмоқда. Бунда семинар-тренингларга янгича ёндошув, жумладан, интерфаол воситалар ва замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланилаётгани машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширмоқда”.

Навоий вилоятининг ўн бир туман ва шаҳарида машғулотларга 362 нафар тингловчи жалб этилган, -  дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Шуҳрат Жўраев. - Сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жанаёнида пандемия шароитидан келиб чиқадиган сайлов комиссиялари аъзолари ва сайловчиларнинг саломатлиги билан боғлиқ хавфсизлигини таъминлашга доир масалалардан хабардор бўлиш муҳим аҳамиятга эга.  Семинар-тренинглар давомида бундай масалалар амалиётда ҳам кўрсатиб ўтилмоқда”.

Тошкент шаҳридаги Шайхонтоҳур туманида  247 нафар   участка  сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодни ўқитиш режалаштирилган. Ҳозиргача  110 нафар  тингловчи белгиланган тартибда тест синовларини топшириб, семинарларни муваффақиятли якунлади.

 “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг чуқурлашгани, фуқароларнинг сиёсий онги ҳамда фаоллиги юксалганлиги, хусусан, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги сўз эркинлиги Президент сайловига қизиқишни тобора оширмоқда ва айни пайтда жамиятимиздаги бу  юксалиш сайлов жараёнига янги талабларни қўймоқда, - дейди семинар тингловчиси Бахтиёр Қушбоқов. - Бу эса, сайлов жараёнларини қонунчиликка мос тарзда уюшқоқлик билан ташкил этиш учун участка сайлов комиссияси аъзолари ҳамда сайлов жараёни бошқа иштирокчиларнинг билими ва кўникмаси юқори даражада бўлишини талаб этади. Биз ана шу муҳим сиёсий жараёнга ўта маъсулият ҳисси билан ёндошиб, билимимизни оширдик, ва талай янгиликлардан хабардор бўлдик. Ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий соҳаларга оид саволларимизга  тренерлар томонидан батафсил жавоблар берилди”.

Тингловчи Манзура Абдумажидованинг фикрича,  ўтказилган семинар тренинглардан иштирокчилар сайлов ва сайловолди жараёнларини қонунда белгиланган тартибда, юқори савияда ташкил этиш, сайлов жараёни иштирокчиларининг ижтимоий-сиёсий соҳага оид билими ва амалий кўникмаларини ошириш, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларининг амалдаги сайлов институтларига ишончини мустаҳкамлаш ҳамда уларда дахлдорлик ҳиссини юксалтиришга хизмат  қилади, деб бемалол айтиш мумкин.  Семинар-тренинглар тингловчилари ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларда ўрганганларини  келгусида  ўзининг амалий фаолиятида  бемалол қўллай олади.    

Марказий сайлов комиссияси

 Матбуот хизмати