• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хориж мамлакатлар тажрибаси
01.07.2021
1488
Хабар берилганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги кўмагида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази ва Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Гулистон шаҳрида “Президент сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон ва хориж мамлакатлар тажрибаси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Унда парламент, суд тизими, Марказий сайлов комиссияси, мамлакатнинг етакчи илмий-таҳлилий марказлари, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институти мутасаддилари, қолаверса, БМТ Тараққиёт дастури, Парламентлараро Иттифоқ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси ҳамда Тошкентдаги дипломатик корпус вакиллари иштирок этиб, сўзга чиқди.

Хусусан, Марказий сайлов комиссияси Раиси ўринбосари Б.Қўчқоров миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилинаётган халқаро стандартлар ҳамда тавсиялар юзасидан сўз юритди.

Бундан ташқари, халқаро экспертлар томонидан универсал ва минтақавий ҳужжатларда қайд этилган сайлов ҳуқуқининг халқаро стандартлари, сайлов жараёнида сайловчилар ва номзодларнинг иштирокини кенгайтириш учун фуқаролик жамияти институтлари томонидан самарали ахборот кампаниясини ташкил этиш ва ўтказиш, Президент сайловида халқаро кузатув: МДҲ ПА иштирокчи давлатлар тажрибаси каби мавзуларда маърузалар қилинди.