• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Марказий сайлов комиссияси ташаббуси
04.08.2021
2240
4 август куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари Сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат Кенгашини тузиш бўйича МДҲга аъзо давлатлар эксперт гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раислигида видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, МДҲ Ижроия қўмитаси ҳамда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгаши Котибияти вакиллари иштирок этди.

Йиғилишни МСК Раисининг ўринбосари Б.Қўчқоров олиб борди.Тадбир давомида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан ишлаб чиқилган МДҲ аъзо давлатлар сайлов органлари раҳбарларининг Маслаҳат Кенгашининг Низоми лойиҳаси юзасидан муҳокама ўтказилди.

Низом лойиҳасига кўра, Маслаҳат Кенгаши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатлари сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, МДҲ давлатлар томонидан тан олинган халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, сайлов ва референдум ўтказиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, аъзо давлатларда сайлов жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Кенгаш ўз фаолияти давомида МДҲга иштирокчи давлатлар сайлов органлари ўртасида сайлов соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади, сайлов жараёнини шунингдек фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга оид Ҳамдўстликнинг ҳуқуқий базасини, демократик сайловларни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб  чиқади.

Шу билан бирга сайловни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида ўзаро тажриба алмашувчи форумлар, илмий-амалий анжуманлар ҳамда семинарлар ташкил этади. Бундан ташқари, сайлов соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, илғор тажриба асосида уларнинг сайлов ва референдумларни самарали ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича малакасини ошириш масалаларини кўриб чиқади.

Йиғилиш сўнгида эксперт гуруҳи томонидан Маслаҳат Кенгашининг келишилган Низоми ва Маслаҳат Кенгашини тузиш тўғрисидаги Битим лойиҳасини МДҲга аъзо давлатларга келишиш учун юбориш ҳамда кейинчалик МДҲ Давлат раҳбарлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш ҳақида қарор қабул қилинди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати