• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сиёсий партиялар сайловда иштирок этиш тўғрисида ариза ва номзодлар тўғрисида маълумотлар тақдим этди
10.08.2021
1350
Жорий йилнинг 10 август куни Марказий сайлов комиссиясига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакиллари партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат сураб берилган аризаларни тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 63-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссиясига бир қатор ҳужжатларни тақдим этиши керак.  Хусусан, сайловда иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар.


Тадбир давомида Марказий сайлов комиссияси томонидан сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана ва вақт кўрсатилган маълумотнома тақдим этилди.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида партиянинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида беш кунлик муддат ичида узил-кесил қарор қабул қилади ҳамда сиёсий партиянинг ваколатли вакилига белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради.


Сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризаларнинг келиб тушиши навбати тартибида марказий матбуотда эълон қилинади.
 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати