– Бу мукофотни айнан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида олганимдан бахтиёрман. “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар том маънодаги жонкуяр, ёш авлод таълим-тарбиясига хизмати сингган, элу юрт орасида ҳурмат-эътиборга сазовор фидойи инсонлардир. Ўйлайманки, ушбу мукофот янада куч-ғайрат бериб, иштиёқ билан кўпроқ ишлашга ундайди.
Марказий сайлов комиссияси аъзоси Суяржон Қурбонқуловни ушбу юксак унвон билан муборакбод этиб, ишларида муваффақият тилаб қоламиз.