• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган Даврон Хидоятовга кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди
27.08.2021
1699
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 24 август куни Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди.

Мажлиснинг яширин овоз бериш жараёнлари натижаларига кўра, Тошкент вилояти хокими, 47-Нурафшон округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Шу муносабат билан, 27 август куни Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев томонидан Олий Мажлис Сенати аъзоси Даврон Хидоятовга кўкрак нишони ва гувоҳнома топширилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати