• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК аъзолари ва ходимларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди
30.08.2021
1769
30 август куни Марказий сайлов комиссиясида  Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди

Унда Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони асосида Марказий сайлов комисиясининг  бир гуруҳ ходимларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди.

Тадбир аввалида МСК Раиси Зайниддин Низамходжаев сўзга чиқиб, барчани Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклади.