• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон делегацияси Россия МСК Ахборот марказида бўлди
17.09.2021
775
2021 йил 17 сентябрь куни Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссиясида ташкил этилган Ахборот марказида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Анжуман  давомида МСК раиси Э.Памфилова Россия ҳудудида 96 мингдан зиёд сайлов участкаси очилгани ва 108 миллиондан ортиқ фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилганлигини қайд этиб ўтди. Шунингдек, у ўз сўзида Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига 450 мандат берилгани, Федерал сайловлар билан бир қаторда, Россия ҳудудининг 85 та субъектида минтақавий ва маҳаллий даражадаги сайлов кампанияси  ўтказилаётганини қўшимча қилди.

Ахборот марказида ўз фаолиятини олиб бориш учун  дунёнинг 21 мамлактидан 1372 нафарга яқин ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилган. Шунингек, 40 та хорижий ОАВ вакиллари тўғридан-тўғри Россия Марказий сайлов комиссиясида овоз бериш жараёнлари ҳақида маълумот олишмоқда.  

1400 дан ортиқ ОАВ вакиллари Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов участкаларида, 13 мингдан зиёд журналистлар эса ҳудудларда ўз фаолиятини олиб бориш мақсадида аккредитациядан ўтказилган.

Такидлаш жоиз, Ахборот марказида  маҳаллий ва чет давлатлардаги Россия фуқаролари томонидан ишонч телефонларига келиб тушаётган саволларга соҳа мутаҳассислари томонидан жавоб қайтарилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 17-19 сентябрь кунлари Россия Федерациясида турли даражадаги сайловлар ўтказилади. Асосий овоз бериш куни 19 сентбрь куни бўлиб, сайлов участкалари уч кун давомида мамлакат маҳаллий вақти билан 8:00 дан 20:00 гача ишлайди.