Учрашув аввалида халқаро кузатувчилар сайлов округи, бу ерда яратилган шароитлар, сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг 3-Бухоро округ сайлов комиссияси раиси Т.Очилов халқаро кузатувчиларга жорий йил бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот бериб ўтди. Кузатувчилар Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси билан сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг сайловларни демократик асосларда ташкил этишдаги роли билан таништирилди.
3-Бухоро округ сайлов комиссияси ҳузуридаги матбуот маркази