Округ сайлов комиссияси раиси Шавкат Шарипов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Халқаро кузатувчилар округ сайлов комиссияларининг таркиби, фаолияти, номзодларнинг сайловолди ташвиқоти тадбирлари, уларга қонунчилик талаблари асосида тенг шароитлар яратиб бериш масалалари ҳамда сайлов жараёнини бошқаришда ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати билан қизиқишди.
Халқаро кузатувчилар томонидан округда сайловга ҳар томонлама пухта ҳозирлик кўрилгани, барча жараёнлар қонун талаблари асосида ўтказилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясида ўтказилган матбуот анжуманида ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Алессандро Бартолини ҳамда Лела Талиури иштирок этди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Даниэла Боттижелли ва Миндер Мартинлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 11-Фарғона округи сайлов комиссияси, шу билан бирга, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси узоқ муддатли кузатувчилари Войчех Поникевски ва Евгений Логиновлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси фаолияти, матбуот маркази ҳамда ОАВ вакилларига яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.