Учрашувда ОСК раиси О.Абдурахмонов меҳмонларни қабул қилиб, ҳудуд бўйича уларга атрофлича маълумот берди.
Бугунги кунда округда 822та сайлов участкаси, уларда 8891 нафар аъзолар бор. Барча сайлов участкаларидаги комиссиялар Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз ишини қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ташкил этади.
Сайлов участкалари аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, кейинги беш йил ичида янги қурилган бино ва иншоотларни танлашга алоҳида эътибор берилди. Ҳозирда барча сайлов участкаларига кўрсаткичлар, пешлавҳалар ва ахборот стендлари тайёрланиб жойлаштирилган.