• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Халқаро кузатувчилар Наманган округ сайлов комиссияси фаолияти билан танишди
29.09.2021
1104
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни ЕХҲТнинг ДИИҲБ вакиллари Инеке Аппел Катарина (Нидерландия) ва Яана Кархило (Финландия) 6-Наманган округ сайлов комиссиясида бўлдилар. Округ сайлов комиссияси раиси Собитхон Турғунов меҳмонларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси жараёнлари, округ сайлов комиссияси ваколатлари ва олиб борилаётган ишлари ҳақида маълумот берди.

Халқаро кузатувчилар округда яратилган шароит ва имкониятлар билан таништирилиб, комиссия аъзоларининг сайлов жараёнларида фаолият олиб боришида барча зарурий шароитлар яратилгани, бепул Wi-Fi ҳудуди ташкил этилгани, шунингдек, матбуот маркази фаолият олиб бораётгани бўйича атрофлича маълумотлар берилди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Инеке Аппел мамлакатимизга иккинчи маротаба халқаро кузатувчи сифатида келган. Асли ўқитувчи бўлган Яана Кархило кузатувчи сифатида ҳам фаолият кўрсатади.