• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Бирлашган Араб Амирликларидаги ватандошларнинг Президент сайловидаги иштироки учун яратилаётган шароитлар
06.10.2021
724
Мамлакатимизнинг Бирлашган Араб Амирликларидаги (БАА) элчихонасида ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган ватандошларимиз иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар жараёни, жумладан, Ўзбекистон Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилиги талаблари ҳамда халқаро эътироф этилган тамойиллар, умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан очиқ ва ошкора ўтказилиши ҳақида сўз юритилди.

Иштирокчилар Президент сайлови кампаниясининг бориши, сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишди.

Фуқароларимиз билан мулоқот давомида, шунингдек, элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкасида фаолияти тақдим этилди. Ўз навбатида, дипломатия ваколатхонасида ватандошларимизнинг овоз бериши учун лозим бўлган барча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги айтиб ўтилди.

Тадбирда жорий йил 24 октябрь куни ўтказиладиган Президент сайлови мавзусидаги видеоролик намойиш қилинди.