• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Эрондаги ватандошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этади
06.10.2021
683
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси томонидан мазкур мамлакатда вақтинча истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик жараёнига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди. Шу билан бирга, ваколатхона ҳузурида 53-сайлов участкаси ташкил этилгани ва унда сайловчиларни қабул қилиш учун барча шароитлар яратилгани ҳам давра суҳбати иштирокчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Элчихона веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ва Марказий сайлов комиссияси веб-сайтида сайлов жараёни ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти мавжуд эканлиги қайд этилгани баробарида хориждаги сайловчиларни рўйхатга олиш https://saylov.mfa.uz портали орқали амалга оширилаётгани ҳам маълум қилинди.

Ўзбекистон фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.

Тадбирда Эронда вақтинча истиқомат қилаётган ҳамюртимиз Ш.Истматуллаева мамлакатимиздан узоқда бўлишларига қарамасдан ватандошлар ўртасида доимий алоқалар ўрнатилганини таъкидлади, улар давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун мамнуният билдирди ва бу жараёнда элчихоналар алоҳида ўрин тутаётганини қайд этди. У Ўзбекистон Президенти сайловида ўзи муносиб топган номзодни ёқлаб, овоз беришини маълум қилди.