• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мамлакатимизда МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари ўз фаолиятини бошлади
06.10.2021
1592
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеясининг узоқ муддатли кузатувчилари мамлакатимизга ташриф буюрди.

6 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) Кенгаши Котибияти раиси ўринбосари – МДҲ ПА иштирокчи-давлатларида демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) директори  Иван Мушкет бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев меҳмонларни сайлов кампанияси тадбирлари билан таништириб, сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Сайлов кодексига мувофиқ очиқ ва ошкора ўтказилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, айни дамда Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти жараёни бўлиб ўтаётгани, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, чет давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайловда иштирок этишлари учун яратилган имкониятлар қайд этилди. 

Учрашув давомида таъкидланганидек, МДҲ ПА кузатувчилари гуруҳига Тожикистон Республикаси Мажлиси намояндагон Мажлиси Оли раиси биринчи ўринбосари Махмадали Ватанзода бошчилик қилади. МДҲ ПА кузатувчилари ўз фаолияти давомида Тошкент шаҳри ва вилоятларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатади ва мониторинг олиб боради.

Узоқ муддатли мониторинг давомида ДПРХИ экспертлари сайлов кампаниясининг асосий босқичларини кузатадилар ва таҳлил қиладилар, шунингдек сайлов жараёнининг иштирокчилари: турли даражадаги сайлов комиссиялари раҳбарлари ва сиёсий партиялар штаблари вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Узоқ муддатли кузатув натижаси сифатида якуний ҳисобот эълон қилинади.

И.Мушкет сайловга тайёргарлик кўриш жараёнига ижобий баҳо бериб, сайлов соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни олқишлади.

Тадбир якунида кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда қатнашиш ҳуқуқини берадиган тегишли намунадаги гувоҳномалар топширилди.

Малумот учун: МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи МДҲ сайловларни кузатиш миссияси таркибига киради. Шу билан бирга гуруҳнинг сайловларни кузатиш билан боғлиқ фаолияти МДҲ ПАга аъзо давлатларда демократия, парламентаризмнинг ривожланиши ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) томонидан мувофиқлаштирилади. Бугунга қадар МСК томонидан 69 нафар МДҲ ПА Кенгаши Котиябияти ҳамда ДПРХИ вакиллари халқаро кузатувчи сифатида аккредитация қилинган.