• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ОАВ ўртасида икки томонлама меморандумлар имзоланди
06.10.2021
1151
Жорий йил 6 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ҳамда “kun.uz”, “effekt.uz”,  “taftish.uz” интернет нашрлари ҳамда “Даракчи” газетаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ОАВлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда тайёргарлик ишларининг олиб борилиши ва ўтказилишини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзоланди.

Имзоланган меморандумларни амалга ошириш доирасида барча даражадаги сайлов комиссияларининг фаолиятини изчил ёритиб бориш, сиёсий партиялар ва номзодлар учун уларнинг сайловолди дастурлари қоидалари, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига оид мустақил нуқтаи назарларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситаларида тенг ҳажмда эфир вақти ва нашр майдони ажратиш йўли билан кенг ва тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади.

Маълумот учун: Жорий йил 14 июль куни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, “ЗўрТВ” телерадикомпанияси, “Uzreport” ҳамда “Дунё” ахборот агентликлари ўртасида, 27 август куни “Халқ сўзи”-“Народное слово”, “Янги Ўзбекистон” - “Правда Востока”, “Ҳуррият”  газеталари, “Human.uz”, “Qalampir.uz”, “Bugun.uz”, “Nova24.uz” интернет нашрлари, «Bright Uzbekistan» ахборот портали ўртасида Президент сайловларини ёритиш бўйича икки томонлама меморандумлар имзоланган эди.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати