Учрашувда жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик ишлари, ёшларнинг сайловда иштироки ҳамда номзодларнинг сайловолди дастурлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Элчи Баҳром Ашрафхонов талабаларга Президент сайловини ўтказишга кўрилаётган тайёргарлик жараёнининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида ҳаётга тадбиқ этилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги сўзлаб берди.
Иштирокчилар Ўзбекистонда сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартишлар ва янги қабул қилиган Сайлов кодексининг асосий жиҳатлари билан танишди.
Элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси, унда овоз бериш тартиби ҳамда Озарбайжонда бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларининг сайловчилар рўйхатига киритиш билан боғлиқ масалалар тушунтирилди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги ижобий ўзгаришларни, хусусан, ёшларнинг етук мутахассислар бўлиб етишиши, замонавий билим ва касбларни мукаммал эгаллаши учун яратилаётган имкониятларни қайд этди. Ўз навбатида, Президент сайловида конституциявий ҳуқуқдан фойдаланиб, муносиб номзодга овоз беришини бирдирди.