• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Ўзбекистон Президенти сайловида меҳнат мигрантларининг муддатидан олдин овоз бериши учун сайлов нуқталари ташкил этилмоқда
06.10.2021
759
Мамлакатимиз Бош консулхонаси томонидан Екатеринбург шаҳридаги «АСМ Мебель» ширкатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимиз иштирокида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда юртдошларимизга жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказилаётган Президент сайловида иштирок этиш тартиби бўйича маълумотлар берилди.

Қатнашчилар сўнгги йилларда давлатимиз томонидан меҳнат муҳожирларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш тарзини яхшилаш, касб-ҳунарга мақсадли ўқитиш ва чет элга уюшган ҳолда ишга юбориш бўйича қилинаётган ишларни юқори баҳолади.

Очиқ мулоқот доирасида ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди, консуллик ваколатхонаси ва меҳнат муҳожирлари ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирди.

«АСМ Мебель» ширкати мутасаддилари билан ўтказилган учрашув чоғида  корхона ҳудудида  муддатидан олдин овоз бериш нуқтасини  ташкил этиш ва овоз бериш жараёнини ўтказиш юзасидан  келишиб олинди.