• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сиёсий саводхонлик ҳафталиги доирасида учрашув бўлиб ўтди
13.10.2021
761
13 октябрь куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Суяржон Қурбанкулов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Мудофаа вазирлиги қўшинларида эълон қилинган “Сиёсий саводхонлик ҳафталиги” тадбирлари доирасида ҳарбий қисм ва муассасаларда тузилган сайлов комиссияси аъзоларининг сиёсий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув давомида С.Курбанкулов томонидан сайлов кампанияси тадбирлари, Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришлар, хусусан, муддатидан олдин овоз бериш тартиби, чет давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайловда иштирок этишлари учун яратилган имкониятлар, овоз бериш куни мамлакатимиз ҳудудида жойлашган 207 та сайлов участкасида сайлов жараёнлари онлайн видео-трансляция қилиниши ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Қайд этиш жоиз, Сайлов кодексининг 27-моддасига мувофиқ, ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчиларнинг, шунингдек ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ва бошқа сайловчиларнинг рўйхатлари, агар улар ҳарбий қисмлар жойлашган ҳудудларда яшаса, ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этадиган маълумотлар асосида тузилади.

Ҳарбий қисмлардан ташқарида истиқомат қилувчи ҳарбий хизматчилар яшаш жойлари бўйича умумий асосларда сайловчилар рўйхатига киритилади.